Жамият | 23:38 / 11.06.2018
41267
2 дақиқада ўқилади

Бир гуруҳ санъаткорлар “Халқ билан бўл” лойиҳаси доирасида Мирзачўлда бўлди (видео)

Фото: “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати

“Халқ билан бўл” лойиҳаси доирасида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров, муассаса ходимлари, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева, Алишер Файз, сўз устаси Шукрулло Исроиловлар Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Тадбир Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида “Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида қурилаётган янги қурилиш шаҳарчасида бўлиб ўтди. Қишлоқнинг кам таъминланган оилаларига муассасанинг эсдалик совғалари топширилди. Меҳмонлар ҳудудда олиб борилаётган ишлар, ёшларнинг ҳаёти билан яқиндан танишишди. Маҳаллий аҳолига санъаткорлар томонидан концерт дастури тақдим этилди.

Ташрифдан кўзланган мақсад - вилоятнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари учун турли маданий-маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастурларини уюштириш ва бу орқали уларга аъло кайфият улашишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз: “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси “Халқ билан бўл” лойиҳасининг биринчи манзили Сурхондарё вилоятига бир гуруҳ санъат усталари ташрифи билан бошланган эди.

Фото: “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати
Фото: “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати
Фото: “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати
Фото: “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати

Мавзуга оид