Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» раҳбарлигига қайтди
Абдуқаҳҳоров 2017–2020 йилларда ҳам мазкур муассасага раҳбарлик қилган. У ишдан кетганидан кейинги тўрт ярим йил ичида ташкилотда беш марта раҳбар ўзгарганди.

Фото: Маданият вазирлиги
Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинлов ҳақида расман хабар берилмаган, бу ҳақда маданият вазири Озодбек Назарбековнинг ижро интизомига оид ўтказган йиғилиши ҳақидаги пресс-релиздан маълум бўлган.
Абдуқаҳҳоров 2017–2020 йилларда ҳам «Ўзбекконцерт»га раҳбарлик қилган. Ҳозирга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги халқаро фестиваллар дирекцияси раҳбари эди. Энди унинг ўрнига актёр Фотиҳ Жалолов тайинланган.
Абдуқаҳҳоров раҳбарликдан кетганидан кейинги тўрт ярим йил ичида «Ўзбекконцерт»да бир неча бор раҳбар ўзгарди. 2020 йил ёзида унинг ўрнига Алишер Жамолиддинов вақтинча раҳбар бўлганди, ўша йил ноябрида Анваржон Тожибоев «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган. 2021 йил майида Жамолиддин Узоқов ташкилотнинг янги раҳбарига айланади. Бир йил ўтиб, 2022 йил майида Даврон Шералиев мазкур давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди. 2023 йил октябрида эса Санжар Эрданов «Ўзбекконцерт» директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди. У қачон ва нега ишдан олингани маълум эмас.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Йил бошидан бери энг кўп қандай маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани айтилди
Ўзбекистон | 08:54
-
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари бошланди
Ўзбекистон | 08:32
-
Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон | 08:20
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
Мавзуга оид

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

16:38 / 18.03.2025
Хоразм вилоятининг учта туманида ҳоким ўзгарди

16:09 / 18.03.2025