Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоролик ўғри Тошкентдаги бозорда қўлга тушди - ИИВ
11 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Номаълум шахс ОАЖ “Чилонзор буюм савдо комплекси”нинг автомашиналар тураргоҳида Р.Э. томонидан қаровсиз қолдирилган “Нексия” русумли автомашина эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб, ўриндиқ устидан ичида 18 млн 500 минг сўм пули бўлган сумкасини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи, муқаддам судланган З.Э. содир этганлиги аниқланиб ушланган.
Мавзуга оид
12:48
“Яхши фойда бўлмаса, ташлаб кетадиганлардан эмасмиз” – Германия элчиси
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
12:11 / 15.05.2026