Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади
7–11 июл кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида «Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли» мавзусида биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади. Форумда турли мамлакатлардан олимлар, дин арбоблари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маданий ва илмий муассасалар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, форум Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO) ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Тадбир ислом олами вакиллари ўртасида мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган халқаро майдон сифатида ўтказилади. Унда турли давлатлардан етакчи олимлар, маънавий пешволар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, университетлар, музейлар, кутубхоналар ва гуманитар муассасалар вакиллари қатнашади.
Форумнинг асосий мавзулари ислом цивилизациясининг жаҳон илм-фани, таълим, маданият, фалсафа, санъат ва маънавий мерос ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, цивилизациялараро мулоқот ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш масалаларидан иборат бўлади.
Дастур доирасида ялпи мажлислар, халқаро илмий конференциялар, дунёнинг етакчи олимлари ва дин арбоблари билан учрашувлар, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташрифлар режалаштирилган.
Шунингдек, форум доирасида ислом санъати, хаттотлик ва қўлёзма меросига бағишланган кўргазмалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот брифинглари ҳам ўтказилади.
Таъкидланишича, мазкур форум Ўзбекистонда ислом маданий ва илмий меросини асраб-авайлаш ва уни кенг тарғиб этишга қаратилган ишлар доирасида ташкил этилмоқда. 2026 йил март ойида Тошкент шаҳрида ислом дунёсининг энг йирик ҳуманитар ва маърифий лойиҳаларидан бири бўлган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти бошланган эди.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026