Спорт | 22:27 / 12.06.2018
7616
1 дақиқада ўқилади

Игнатий Нестеров 400-ўйинни ўтказди

Фото: Локомотив ФК Матбуот хизмати

«Локомотив» дарвозабони Игнатий Нестеров Ўзбекистон чемпионатларидаги 400-ўйинни ўтказди, деб хабар беради ПФЛ.

Суперлига 13-тури доирасидаги «Металлург»га қарши кечган баҳс тажрибали посбон учун юбилей ўйин сифатида тарихга кирди.

17 ёшида дебют қилган Игнатий Нестеров 400лик маррани забт этган дастлабки дарвозабонга айланди. У 400 та ўйиндан 215 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. 

Таъкидлаш жоизки, Игнатий Нестеров ҳозирга қадар “Самарқанд-Динамо” (2001), “Пахтакор” (2002-2009), “Бунёдкор” (2009– 2013) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.  2014 йилдан бошлаб эса “Локомотив” дарвозасини қўриқлаб келмоқда. 

Суперлига 15-туридан ўрин олган “Локомотив” – ОКМК ўйинидан олдин Игнатий Нестеровга ПФЛ томонидан махсус эсдалик совғаси топширилди.

Мавзуга оид