Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мақсад - маҳсулотлар нархини арзонлаштириш» - Президент Фарғонада қишлоқ хўжалиги лойиҳалари билан танишди
Шавкат Мирзиёев Қува туманига ташрифи чоғида Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди.
Паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, туячилик, картошкачилик, лимончилик тармоқларини ривожлантириш, агрологистика маркази ташкил этиш, ер ўлчаш, сувдан унумли фойдаланиш ва бошқа лойиҳалар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
«Бу тармоқлар халқимизнинг ризқи манбаи. Мақсадимиз - маҳсулот етиштиришни кўпайтириш ҳисобидан озиқ-овқат товарлари нархини арзонлаштириш. Одамлар ҳозиргидек даромади билан ҳам тўқ, фаровон яшашга имкони бўлсин», дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирган президент матбуот хизмати.
Президент тадбиркор ва мутахассислар билан суҳбатлашган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш, уларни сақлаш, қадоқлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича топшириқлар берилган.
Мавзуга оид
19:19 / 01.12.2025
Қувада эркак турмуш ўртоғи ва икки фарзандини ўлдирганликда гумонланмоқда
15:12 / 23.11.2025
“50 тоннагача ҳосил оламиз” — Қувадаги сабзи пайкалига саёҳат
17:40 / 20.11.2025
“Кўмирнинг ўзи билан баҳорга чиқиб бўлмайди” — Қуваликлар қишга тайёрланмоқда
23:35 / 09.11.2025