Жаҳон | 22:47 / 13.06.2018
25266
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея ракетаси АҚШга 40 дақиқада етиб боради – ОАВ

Фото: Reuters

АҚШнинг “Ташвиш билдирувчи олимлар иттифоқи” жамоатчилик ташкилоти Шимолий Кореянинг ядро қуроли бўйича ўз прогнозини янгилади. Бир йил аввалгидек, мутахассислар Шимолий Корея АҚШга қарши ядро қуроли қўллай олишини айтишган. Олимлар маълумотларига кўра, Шимолий Корея ракетаси Нью-Йорккача бор-йўғи 40 дақиқада етиб бориши мумкин.

Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган ракеталар АҚШнинг муҳим маъмурий ёки ҳарбий объектлари жойлашган бошқа шаҳарлари – Вашингтон, Лос-Анжелес, Гонолулу, Чикаго, Анкориж ва Гуамга етиб бориши мумкин. Шимолий Кореянинг энг мукаммал ракеталари “Хвасон-15”нинг таъсир доираси 13 минг кмга тенглиги Шимолий Корея ҳудудини тарк этмай туриб, ёппасига зарба беришга етарлидир.  

Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, бундай ракетанинг бир донаси Нью-Йоркнинг катта қисмини йўқ қилиши, ядро портлаши таъсиридан қурбонлар сони эса илк дақиқаларда миллион кишидан ошиши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид