Жамият | 22:49 / 13.06.2018
12566
2 дақиқада ўқилади

Техника ва технология йўналишидаги бакалаврлар учун янги “Олий математика” дарслиги нашр қилинди

Тошкент архитектура қурилиш институти ўқитувчиси, доцент Шавкат Хуррамов муаллифлигида техника ва технология йўналишидаги 3 жилдли “Олий математика” дарслигининг биринчи ва иккинчи жилди нашр қилинди.

Дарслик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан барча номутахассис (математика мутахассислигидан ташқари яъни техника, технология, иқтисодиёт ва бошқа йўналишлар) бакалавриат таълим йўналишлари учун тавсия қилинган.

20 дан ортиқ замонавий хорижий адабиётлар ва ўқитиш технологиялари  асосида ёзилган ушбу икки жилдда Олий математика фанининг барча бўлимларига оид назарий тушунчалар келтирилган. Дарсликнинг ҳар бир мавзусида тегишли билимлар талабалар томонидан мустақил ўзлаштирилишига, уларда фан юзасидан кўникма ва малакаларни шакллантирилишига ҳамда ижодий қобилиятларни ривожлантирилишига йўналтирилган.

Дарслик “Тафаккур” нашриётида томонидан лотин ёзувида нашр этилган.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар техника ва технология йўналишидаги қўлланма сифатида 1990 йиллар бошларида нашр қилинган, профессор Ё.У.Соатовнинг 5 томли “Олий математика” дарслигидан фойдаланиб келинар эди.

Мавзуга оид