Жаҳон | 23:28 / 14.06.2018
26754
2 дақиқада ўқилади

Австралиядаги фермада икки танали ўргимчаксимон қўзичоқ дунёга келди

Фото: Pen News Limited

Австралиядаги фермада иккита танали, 8 та туёқли ва битта бошли мутант қўзичоқ дунёга келди. Бу ҳақда The Mirror нашри маълум қилди

Кенгуру оролида яшовчи фермер Эшли Бейтс унинг қўйларидан бири ҳаддан узоқ кўзи ёраётганини аниқлаган. “Мавсум вақтида қўйларни уларга ёрдам керак-керакмаслигини билиш учун кўздан кечириб борамиз. Агар улар бизда 5 мингталигини ҳисобга олсак, бу осон иш эмас, лекин шунда ҳам бу қўй билан муаммолар борлигини пайқаш мумкин эди”, деб айтади фермер.

Бейтс қўзининг бошини тортиб олганда, у сиам эгизаги эканини тушунган. “Бу камдан-кам учрайдиган ҳолатдир. Мени ёшим 65 да, ундан 50 йилини фермада ўтказганман, бироқ бунақасини биринчи бор кўришим”, деб таъкидлаб ўтди фермер. Қўзи ўлик туғилган, бироқ унинг онаси яшаб кетган.

Фермер қўзини суратга олгач, бирор бир юқумли нарса юқтириб олмаслик хавотирида ундан тезда қутулган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид