Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиадага халқаро экспертлар таклиф этилди
Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиаданинг ҳакамлар ҳайъатига физика ва астрономия фанларидан халқаро экспертлар таклиф этилди.
Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 19–23 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида илк маротаба умумий ўрта таълим мактабларининг 10–11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанларидан Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилади.
Мазкур нуфузли халқаро олимпиадани халқаро мезонлар асосида ўтказиш ва баҳолаш мақсадида физика ва астрономия фанларидан халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзолари таклиф этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиадада дунёнинг қатор давлатидан иқтидорли ўқувчилар иштирок этиши кутилмоқда. Унда ҳар бир иштирокчи давлатдан 6 нафар ўқувчи (3 нафари физика, 3 нафари астрономия фанидан) ҳамда икки нафар жамоа раҳбаридан иборат гуруҳ иштирок этиши белгиланган.
Ушбу халқаро олимпиадада ғолибликликни қўлга киритган ўзбекистонлик ўқувчилар олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқини қўлга киритади.