Ҳиндистон Хитой ортидан АҚШ маҳсулотларига бож киритишга қарор қилди
Вашингтон томонидан Ҳиндистондан импорт қилинувчи пўлат ва алюминийга бож киритилишига жавобан Ҳиндистон Хитой ортидан АҚШдан импорт қилинувчи 30 та маҳсулотга бож киритишга қарор қилди.
Indian Express маълумотларига кўра, ушбу маҳсулотлар рўйхати Жаҳон савдо ташкилотига берилган. Рўйхатга бир неча турдаги мотоцикллар, металл ва озиқ-овқат маҳсулотлари киритилган.
Ҳиндистон бож имтиёзлари бекор қилинишидан олинадиган қиймат АҚШ киритган чоралар сабабли йўқотиладиган қийматга мос келишига умид қилмоқда.
Таъкидланишича, аксарият маҳсулотларга божлар 50 фоизгача ошади.
NDTV телеканалининг маълум қилишича, Ҳиндистон бу жавоб чораларидан 239 млн доллар олишни мўлжалламоқда. Ўз навбатида, АҚШнинг божни ошириши Ҳиндистонга 241 млн долларга тушиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:09 / 04.10.2024
АҚШнинг давлат қарзи илк бор 35 трлн доллардан ошди
11:00 / 04.10.2024
АҚШда ColdRiver ҳакерларининг 100 дан ортиқ домени блокланди
08:20 / 04.10.2024
АҚШ ва Исроил ЦАҲАЛнинг Эрондаги эҳтимолий нишонларини муҳокама қилмоқда
23:02 / 03.10.2024