Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Юнкерни «шафқатсиз қотил» деб атаган
Фото: Globallookpress
АҚШ президенти Дональд Трамп G7 саммити давомида Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкерни «шафқатсиз қотил» деб атаган. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбага асосан хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, АҚШ президенти шу тарзда Брюссель томонидан Қўшма Штатлар технологик компанияларига қўйилган жарималар бўйича ўз муносабатини билдирган.
Таъкидланишича, Трамп Европа билан савдо бўйича музокараларни ЕК орқали олиб бориш кераклиги уни қониқтирмаётгани ҳақида маълум қилган. У Франция ва ГФР билан тўғридан-тўғри музокараларни хоҳлашини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путин билан тахминан қачон учрашишини айтганди.
Мавзуга оид
12:02 / 25.02.2026
G7 етакчилари Украинани қатъий қўллаб-қувватлашини тасдиқлади
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
23:23 / 10.01.2026
Франция АҚШдаги UFC турнири сабабли G7 саммити муддатини ўзгартирди
15:34 / 13.11.2025