19:07 / 17.06.2018
12997

ЖЧ-2018. Куннинг биринчи ўйини тақдирини ягона гол ҳал қилди

Сербия ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи доирасида Коста-Рикага қарши кечган биринчи тур учрашувини ўз фойдасига ҳал қилди. Самарадаги «Самара Арена» стадионида кечган учрашув сербларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Ўйиннинг 56-дақиқасида Александар Коларов жарима зарбасини аъло даражада ижро этиб, тўпни рақиб дарвозаси тўққизлигига жойлади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйини — Бразилия ва Швейцария ўртасида бугун, Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи иккинчи турида Сербия Калининградда Швейцарияга қарши ўйнайди, Коста-Рика Санкт-Петербургда Бразилия билан ҳисоб-китоб қилади. Икки учрашув ҳам 22 июнь кунига белгиланган.

ЖЧ-2018
E гуруҳи
Коста-Рика – Сербия 0:1
(0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 56 Коларов.
Коста-Рика – Навас, Гонсалес, Дуарте, Кальво, Акоста, Венегас (Боланьос, 60), Борхес, Руис, Гусман (Колиндрес, 73), Гамбоа, Уренья (Кэмпбелл, 67).
Сербия – Стойкович, Миленкович, Коларов, Иванович, Тошич, Милинкович-Савич, Матич, Тадич (Рукавина, 83), Миливоевич, Ляйич (Костич, 70), Митрович (Прийович, 90).
Огоҳлантиришлар: Кальво (22), Гусман (56), Иванович (59).

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top