Жаҳон | 20:23 / 18.06.2018
3648
1 дақиқада ўқилади

2017 йилда 730 мингга яқин одам Европа иттифоқида бошпана сўраган 

Фото: РИА Новости / Ирина Калашникова

2017 йилда учинчи давлатлардан 728 мингдан кўпроқ одам Европа иттифоқи давлатларида ва иттифоқ билан уюшган Норвегия ҳамда Швейцарияда бошпана сўраган. Бу ҳақда 18 июнда Европанинг бошпана тақдим қилиш бўйича идораси EASO маълум қилди. 

Идора маълумотларига кўра, 2016 йилга нисбатан бошпана сўровчилар сони 44 фоизга камайган. 2016 йилда 1,3 млн киши бошпана сўраган. 

2018 йилнинг илк 4 ойида 197 минг киши Европа иттифоқида қочқин мақоми берилишини сўраган, бу эса охирги 3 йил ичидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

EASO маълумотларига кўра, бошпана сўраганлар орасида Сурия, Ироқ ва Афғонистон фуқаролари кўпчиликни ташкил қилади. Қочқинлар томонидан эса Германия, Италия, Франция, Греция ва Испанияда қўним топишга қизиқиш кўпроқ бўлган.

Мавзуга оид