19:21 / 18.06.2018
13153

Вагиз Галиулин ўзига янги клуб топди

Фото: ФК «Тосно»

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Тосно» клубининг собиқ яримҳимоячиси Вагиз Галиулин ФНЛ вакили «Тамбов» клуби билан шартнома имзолади, деб хабар беради Sportbox.

Футболчи бош мураббий Мурат Искаков жамоаси таркибида машғулотларга киришган. 

Қизиғи шундаки, 30 ёшли Галиулин «Балтика» клуби таркибида кўрикдан ўтаётган эди. Аммо тамбовликлар уни ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлишди.

Ўтган мавсумда Галиулин «Тосно» билан Россия кубогида ғалаба қозонди. Чемпионатда эса 23та ўйинда майдонга тушиб 3та гол урди. Кейинчалик клуб ўз фаолиятини тўхтатди, футболчилар эса тарқаб кетди.

Top