00:14 / 31.05.2018
10469

Вагиз Галиулин: «Мени «Тосно»дан ҳайдаб юборишмоқчи»

Фото: Тосно

Россиянинг «Тосно» клуби яримҳимоячиси Вагиз Галиулин клубдаги вазият ҳақида гапириб берди.

«Тосно» уч ойдан буён маош тўламаяпти. Икки марта мукофот олдик, бу ҳам мавсум бошида эди. Клубнинг футболчилардан қарзлари жуда катта. Кубок финалидан олдин, губернатор биз билан учрашиб, қарзлардан қутулишни ваъда берган эди, аммо ҳеч нарса ўзгармади.

Бугун «Тосно» лицензия ололмади, энди нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Фаолиятимнинг энг яхши даврини «Тосно»да ўтказдим, клуб учун ўзимни аямай ўйнадим. Энди эса мени ҳайдаб юборишмоқчи. Клуб ходимлари ҳам ночор аҳволда. Нижний Новгород ва Белгородда ҳам шундай бўлган эди. Ҳеч ким футболчилар билан ҳисоблашмай, ҳайдаб юборишганди. Энди Россия президентига хат юбормоқчимиз», – деди Вагиз.

Эслатиб ўтамиз, Вагиз Галиулин 2016 йилдан бери «Тосно» таркибида ўйнаяпти.

Аввалроқ, «Тосно» клуби йўқолиб кетиш арафасида экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Top