Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура делегацияси Халқаро антикоррупция академияси ректори билан учрашди
Ташриф доирасида Вена шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегациясининг Халқаро антикоррупция академияси ректори Мартин Кройтнер билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.
Халқаро антикоррупция академияси раҳбарига республикада коррупцияга қарши курашиш, унинг даражасини минималлаштириш, давлат ва жамият ҳаётидаги коррупциоген омилларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, 2017 йилда президент ташаббуси билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонуни ва 2017-2018 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурига алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро-ҳуқуқий нуқтаи назардан БМТ коррупцияга қарши курашиш Конвенцияси ва ИХТТ Истанбул ҳаракатлар режасининг тавсияларини имплементация қилиш, жиноят ишларини тергов қилиш ва активларни қайтариш бўйича олиб борилган ишлар борасида айтиб ўтилди.
Шу билан бир қаторда, мазкур ҳужжатда ушбу ғайриижтимоий ҳодисага қатъий муросасизликни шакллантириш, жамиятнинг хабардорлигини ошириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишлари акс эттирилган.
М.Кройтнер Ўзбекистонда ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида Академиянинг зарурий экспертлик салоҳиятини сафарбар қилишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.
Учрашув якунида Академия раҳбари келгусида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига таклиф этилди.
Мавзуга оид
21:10 / 04.04.2026
ФВВ академияси ҳузурида қутқарувчилар тайёрлаш техникуми ташкил этилади
10:23 / 14.03.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади
13:22 / 25.08.2025
Одил судлов академиясида малака оширишнинг янгича услублари татбиқ этилади
13:13 / 25.08.2025