Ўзбекистон | 12:06 / 19.06.2018
2761
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк бор материяни чуқур тадқиқ этишга доир йирик халқаро конференция ўтказилади

Ўзбекистонда илк бор материяни чуқур тадқиқ этишга доир йирик халқаро конференция ўтказилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” ёзмоқда.

Манбага кўра, нуфузли анжуман куз фаслида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилади. Унда бутун дунёдан олимлар, жумладан, Европа ядро тадқиқотлари ташкилотидан физиклар ташриф буюради.

Айни чоғда қайд этилишича, конференцияни ташкил қилиш масаласини кўриб чиқиш мақсадида вакиллари Ўзбекистонга келган Ядро тадқиқотлари бирлашган институти билан ҳам ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади.

Хусусан, томонлар ядро физикаси ва технологиялари соҳасидаги тадқиқотлар устида биргаликда иш олиб борилади, олинган натижалардан келгусида тиббиёт ва бошқа жабҳаларда фойдаланиш учун қўшма лойиҳалар ривожлантирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид