Ўзбекистон | 19:20 / 20.06.2018
36594
1 дақиқада ўқилади

Халқ таълими вазирининг ўринбосарлари алмаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги раҳбариятида жиддий ўзгаришлар бўлиб ўтди. 

«Kun.uz» манбаси хабарига кўра, бугун ўтказилган йиғилишда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовдан ташқари, унинг уч ўринбосари - биринчи ўринбосар Қодирбой Бектурдиев, ўринбосарлар Жаҳонгир Сидиқов ва Дилшод Кенжаев лавозимдан озод этилган.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бобохўжаев, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосарлари Отабек Назиров ва Алишер Умаров янги вазир Шерзод Шерматовнинг ўринбосари вазифасини бажарувчилар этиб тайинланган.

Ўз навбатида собиқ вазирнинг яна бир ўринбосари Алишер Саъдуллаев ўз лавозимида қолган.

Мавзуга оид