Жаҳон | 09:51 / 20.06.2018
8286
1 дақиқада ўқилади

КХДР яқин кунлар ичида АҚШга ҳарбийлар жасад қолдиқларини қайтариши мумкин

Фото: Getty Images

Шимолий Корея яқин бир неча кун двомида 1950-1953 йиллардаги Корея уруши вақтида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган АҚШ ҳарбийларининг жасад қолдиқларини топшириш жараёнини бошлаши мумкин. Бу ҳақда Reuters Қўшма штатлардаги расмий манбаларга асосан хабар қилмоқда.

«КХДР келаётган бир неча кун ичида Корея уруши даврида бедарак йўқолган ҳарбий хизматчилар жасад қолдиқларини топшириш жараёнини бошлаши мумкин. Улар орасида америкаликлар ҳам бор», - деган манба.

Таъкидланишича, Шимолий Корея жасад қолдиқларини БМТнинг Жанубий Кореядаги қўмондонлигига топширади, шундан сўнг улар Гавайидаги ҳарбий-ҳаво кучларининг Хикэм базасига олиб кетилади.

Режаларга кўра, Пхеньян «анча кўп жасад қолдиқларини» топширади, бироқ бу борадаги аниқ рақамлар ошкор этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Путинга нима ҳақида ёзгани маълум бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид