Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтда жамоат тартибини таъминлаш бўйича мобиль марказлар пайдо бўлади
Ўзбекистон Республикаси президенти «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.
Ҳужжат билан 2018 йил 1 июлдан Тошкент шаҳрида “Хавфсиз пойтахт” концепциясини эксперимент тариқасида жорий этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.
Концепцияни амалга ошириш доирасида жамоат тартибини таъминлаш кучларини мувофиқлаштириш ва алоқа мобиль марказларининг фаолият юритиши амалиёти жорий этилади ва улар ички ишлар бўлимлари хизмат кўрсатиш ҳудудларига бириктирилади.
Қуйидагилар мобиль марказларнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
сутканинг кечки ва тунги вақтида хизмат олиб бориш давомида жамоат тартибини таъминлаш кучлари ва жалб этилган давлат органлари бўлинмаларини назорат қилиш, бошқариш ҳамда уларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этишда ички ишлар бўлимларига кўмаклашиш;
ҳодиса содир бўлган ёки сигнал берилган жойга жамоат тартибини таъминлаш кучларининг энг яқин патруль гуруҳи дарҳол етиб келишини таъминлаш орқали ҳуқуқбузарликлар ҳақида келиб тушган ариза, хабар ва бошқа маълумотлар бўйича тезкор чора кўриш;
жамоат тартибини таъминлаш кучларини мувофиқлаштириш ва ҳаракатлантириш мақсадида, жумладан, ҳодиса содир бўлган жойга бевосита чиққан ҳолда мобиль штаб функцияларини бажариш;
оммавий тадбирларни ўтказишда ва одамлар гавжум жойларда тезкор ва криминоген вазиятни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда бевосита кузатиш ҳамда визуал баҳолашни амалга ошириш;
жамоат тартибини таъминлаш кучлари томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган ва қидирувдаги жиноятчилар қўлга олинган ҳолларда ички ишлар ва прокуратура органларининг профилактика, тезкор ва тергов бўлинмалари жалб этилишини ташкил қилиш.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026