Жаҳон | 08:07 / 20.06.2018
8621
2 дақиқада ўқилади

Туркия С-400’ни харид қилишдан воз кечмайдиган бўлди

Фото: РИА Новости / Руслан Кривобок

Туркия АҚШ сенатининг Анқаранинг F-35 қирувчи самолётини ишлаб чиқариш дастуридаги иштирокини тўхтатиш қарорига қарамай, Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олишдан воз кечмайдиган бўлди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушғўлу маълум қилди.    

“Сунъий инқирозлар яратиш – бу Ғарбнинг услуби. Улар хоҳласам сотаман, хоҳламасам сотмайман, деб ўйлайди. Бу нотўғри ёндашувдир, бу муносабатларни инқирозга олиб келади. Биз С-400’ни сотиб олдик ва келинг бу мавзуни ёпамиз”, деб айтган Човушғўлу.   

Човушғўлунинг айтишича, Анқара Вашингтонга F-35 дастури бўйича маблағлар ўтказиб берган ва илк самолётлар унга 21 июнда етказиб берилиши керак эди. Унинг таъкидлашича, С-400’нинг сотиб олиниши “НАТОга зиён етказмайди”.

2017 йил сентябрда Москва ва Анқара Туркияга С-400 тизимларини етказиб бериш бўйича келишув тузган. Келишув қиймати 2,5 млрд долларни ташкил этади, ушбу қийматнинг ярмидан кўпи Россия кредити ҳисобига қопланади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид