Жаҳон | 08:51 / 21.06.2018
4266
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда МДҲ давлатларининг муҳандислик қўшинлари йиғини бошланди

Фото: РИА Новости / Владимир Чучадеев

Қозоғистонда МДҲга аъзо давлатлар қуролли кучларининг муҳандислик қўшинлари бўлинмалари йиғини бошланди, тадбир бир ҳафта давом этади. 

27 июнь кунига қадар давом этадиган тадбирларда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон қуролли кучларидан жамоалар иштирок этмоқда.

Йиғинлар Қозоғистондаги Капчағай полигонида ташкиллаштирилган бўлиб, ҳарбий хизматчилар қўшма ҳаракатлар давомида минали гусеницали тўсиқлардан фойдаланган ҳолда йўл участкаси разведкасини амалга оширади. Шунингдек, мина-портловчи тўсиқлар қурилмаси бўйича вазифалар бажарилади. 

Бундан ташқари, ҳарбийлар МТУ-20 кўприк қўювчини қўллаган ҳолда изли кўприкни ўрнатиш ва ВОС-4 фильтрловчи станциясини жойлаштириш бўйича ҳаракатларни бажаради. 

Мавзуга оид