Спорт | 10:00 / 21.06.2018
7231
2 дақиқада ўқилади

Салоҳ терма жамоани тарк этаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Миср футбол федерацияси (EFA) билан тортишиб қолгани ва иккинчи тур ўйинидан кейиноқ Россиядан кетишга ҳозирлик кўраётгани ҳақидаги хабарлар ёлғон.

Терма жамоа Россияга қарши мағлубиятли ўйиндан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотгач, Салоҳ ва терма жамоа ўртасида зиддият пайдо бўлгани ҳақида хабар тарқалганди. Футболчининг ўзи бундай хабарларга муносабат билдирди.

«Миср терма жамоасида барча бирдам, мен ва раҳбарият ўртасида муаммо йўқ. Биз барчамиз бир-биримизни ҳурмат қиламиз, муносабатларимиз аъло даражада», – дея ёзган Салоҳ твиттерида.

Бундан аввалроқ Egypt Today нашри, Салоҳ мисрлик футбол амалдорлари билан тортишиб қолганидан кейин жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Саудия Арабистонига қарши кечадиган учрашувда иштирок этишдан бош тортгани ҳақида хабар тарқатганди.

Хабарда Салоҳ EFA терма жамоанинг йиғинларига юзлаб мисрлик тадбиркорлар, артистлар ва шоу-бизнес юлдузларини таклиф қилгани, бу эса футболчиларга тайёргарлик жараёнида халақит берганидан норози бўлгани айтилганди

Мавзуга оид