Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги ФҲДЁ органлари ислоҳотлари: бюрократизм ва коррупцияга қарши яна бир қадам
Фуқаролар ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари тизимини адолатли равишда ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли тизимлардан бири дейиш мумкин.
Орган туғилиш, ўлим, оила қуриш, ажрим каби муҳим ҳодисаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатади. Орган фаолияти нафақат ижтимоий вазифалар, балки ҳуқуқий вазифалар билан ҳам боғлиқ. Бу эса ФҲДЁнинг давлат тизимидаги масъулиятини янада кенгайтиради. Ўзбекистон президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 12 июндаги "Фуқаролар ҳолати далолатномаларини ёзиш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги 3785-сонли қароридан келиб чиқадиган бўлсак, тизимда сифатли хизмат кўрсатишга тўсқинлик қилувчи камчиликлар мавжуд. Шундай экан, тизимдаги модернизация ва янгиликлар сабабларини таҳлил қиламиз.
Ниманидир ўзгартириш керак. Ўзбекистон Президентининг юқоридаги қарорига мувофиқ тизимда орган вазифаларини самарали ҳал қилишга имкон бермаган қатор муаммолар ва камчиликлар мавжуд: орган функциялари ва вазифаларида аниқ белгилаб берилмагани, инновацион технологияларни татбиқ этиш ва улардан фойдаланишнинг паст даражаси, қоғозбозлик, ҳужжат бериш жараёнларининг чўзилиши ва буларнинг натижасида охир-оқибат навбатларнинг ҳосил бўлиши. Бу омилларнинг бари жуда долзарб эканини қайд этмасликнинг иложи йўқ.
Рўйхатдан ўтиш ва ҳужжат топшириш жараёнларининг чўзилиши, навбат кутиш ФҲДЁ хизматларини аҳоли учун ноқулай қилади, алоҳида ҳолатларда эса коррупция ва бюрократизм омилларига олиб келади. Узоқ ҳудудларда яшовчи аҳолининг бу тизим билан боғлиқ муаммоларини алоҳида қайд этиш жоиз, зеро ФҲДЁга келиш улар учун муаммодир. Бунга "кўчма ФҲДЁ" тажрибасининг йўқлиги сабабдир.
Фуқаролар билиши керак. Рўйхатдан ўтиш ва мониторинг билан боғлиқ муаммоларнинг сабаблари нафақат тизим ичидаги, балки унинг ташқарисидаги камчиликлар билан ҳам боғлиқ. ФҲДЁ - ижтимоий орган, шу боис механизмнинг ишлаш сифати фуқароларга ҳам боғлиқ. Бу "ҳуқуқий саводсизлик" омилидир. Алоҳида ҳолатларда бу "ҳисобга олинмаган жиҳатлар" пайдо бўлишига олиб келади. Масалан, боланинг дунёга келиши рўйхатдан ўтмай қолиш ҳолатлари. Бу эса ўз навбатида боланинг конституцион ҳуқуқларини ҳимоя қилишда талай муаммоларни келтириб чиқаради. Янги ислоҳотлар эса рўйхатдан ўтмаган болаларни мажбурий аниқлашни белгилаб беради.
Қандай янгиликлар? Жорий йилнинг апрелида Ўзбекистон Президенти томонидан "Давлат ҳуқуқий сиёсатини юритишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги фармон имзоланди, унда ФҲДЁ органлари фаолиятидаги ўзгаришлар ва модернизациянинг асосий вазифалари белгилаб берилди. Шундай қилиб, 2018 йилнинг 1 июлидан ФҲДЁ органлари шаҳар ва туман ҳокимликлари тасарруфига топширилади. Ҳокимлар ФҲДЁ фаолияти устидан умумий бошқарувни амалга оширишади.
"ФҲДЁ ягона электрон архиви". 2019 йилнинг 1 январига қадар фертиль ёшдаги аёлларни ҳисобга олиш тизими татбиқ этилади (ҳомиладорликдан бола туғилишигача бўлган давр назорат қилинади). 2019 йилнинг 1 январидан туғилиш ва ўлим ҳолатига доир ноёб кодли (идентификатор) электрон гувоҳнома бериш ягона тартиби йўлга қўйилади. Ёзувларни рақамлаштириш ва ягона электрон архив фондини шакллантириш жараёни 2022 йилнинг 1 январига қадар ФҲДЁ органларида амалга оширилади.
Йиғимлар бекор қилинади. 2018 йилнинг 1 июлидан фуқаролар қуйидаги ҳолатларда давлат божини тўлашмайди:
- никоҳ шартномасини нотариал тасдиқлатиш;
- алимент тўлашга доир шартномани нотариал тасдиқлатиш;
- оталик, оналик фактини ва боланинг туғилган вақтини белгилашга доир суд аризаси топширилганда.
Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли тизимларни ислоҳ қилиш бу бутун бир комплексли кенг кўламли жараёндир. ФҲДЁ органлари модернизацияси ҳам бундан истисно эмас. Аҳолига хизмат кўрсатилар экан, тизим максимал даражада қулай, инновацион ва шаффоф бўлиши керак. "Шаффофлик" - бюрократия ва коррупцияга қарши курашда асосий омиллардан бири, инновациялар эса бу тизимни ижтимоий жиҳатдан қулай қилади.
Мавзуга оид
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
10:31 / 30.03.2026
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
09:37 / 30.03.2026
Учта янги миллий табиат боғи ташкил этилади
08:27 / 17.03.2026