Жаҳон | 13:30 / 25.06.2018
1823
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғанни табриклади

Фото: Anadolu Agency

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси президенти лавозимига сайлангани муносабати билан Ражаб Тоййиб Эрдўғанга табрик мактуби йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Туркияда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 24 июнда ўтган президент сайловларида мутлақ кўп овоз олгани эълон қилинди. Сайловларнинг якуний натижалари шикоятлар кўриб чиқилгандан кейин 10 кун ичида маълум қилинади.

Эрдўған 52,5 фоиз овоз билан 1-турнинг ўзида ғолиб бўлди. Унинг асосий рақиби Муҳаррам Инже 30,7 фоиз, қолган номзодлар – Салоҳитдин Демиртош 8,4 фоиз, Мерал Акшенер 7,3 фоиз, Тамал Карамуллаўғлу 0,9 фоиз ва Догу Перинчек 0,2 фоиз овоз тўплаган.

Парламент сайловларида ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси 42,4 фоиз овоз, Миллий ҳаракат партияси 11,1 фоиз овоз тўплаган. Шу тариқа бу партияларни бирлаштирувчи Халқ альянси парламентда кўпчилик ўринни олади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид