Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДСҚда янги инспекция ва бошқарма ташкил этилди, битта бош бошқарма тугатилди
Фото: UzReport
Ўзбекистон Республикаси президенти «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тузилмасида:
йирик солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш, жумладан, солиқ ҳисоботларини қабул қилиш, камерал назорат ўтказиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш мажбурияти юклатилган Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси;
давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган Таҳлил бошқармаси ташкил этилди.
Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари фаолиятида коррупциявий жиҳатларга барҳам бериш мақсадида Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилди.
Мавзуга оид
11:12 / 13.08.2025
Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан катта миқдорда пул ечиб олган. Қўмита буни «техник носозлик» билан изоҳлади
18:53 / 13.04.2023
Банк картасидан бошқа картага пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилиши ҳақидаги хабар рад этилди
19:17 / 07.04.2023
Футболни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори имзоланди
21:15 / 23.02.2023