19:02 / 27.06.2018
5109

Хайрия акцияси: Жажжи қалбларга зиё улашилди

Ота-онадан етим қолган болалар ва эҳтиёжманд кишиларга ёрдам қўлини чўзиш, уларнинг кўнглини олиш бу дунёдаги энг катта савобли амаллардан ҳисобланади.

Ёдингизда бўлса, ижтимоий тармоқлардаги китобхон ёшларни бирлаштирган “Intellect” клуби ва Kun.uz сайти ҳамкорлигида пойтахт ҳамда вилоятлардаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун китоб йиғиш хайрия акцияси ташкил қилинган эди.

Мақсад: хайрия акцияси натижалари орқали кўнгли ярим болаларга озми-кўпми қувонч улашиш, уларни китобга ошно қилиш.

Ана шундай эзгу ниятда бошлаган акциямиз ўз ниҳоясига етди.

Фото: Kun.uz

Хайрия акцияси якунига кўра эҳсонсевар юртдошларимиз кўмаги билан  бир ҳафта муддат ичида жами тўрт миллион сўмга яқин (уч миллион тўққиз юз олтмиш икки минг) маблағ ва юздан ортиқ турли номдаги болалар учун мўлжалланган китоблар йиғилди.

Йиғилган жами маблағларга болалар учун ўзбек ва жаҳон адабиётининг  сара асарлари харид қилинди.

Фото: Kun.uz

Ушбу китоблар Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона ва Қашқадарё вилоятидаги меҳрибонлик уйида тарбия топаётган болажонларга етказилди.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Китобларни қўлига олиб кўзида қувонч порлаган болаларни кўрар эканмиз, беихтиёр дилларимиз шодланади, мамнунлик ҳиссини туямиз.

Фото: Kun.uz

Насиб бўлса, саховатпеша инсонлар кўмаги билан йиғилган китоблар ўзининг жажжи эгалари қалбига яхшиликлар улашади, маънавиятини юксалтиради, уларни ватани корига ярайдиган инсонлар этиб тарбиялайди.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

 

Фото: Kun.uz

Биз хайрияда иштирок этган барча яхши инсонларга раҳмат айтамиз. Яратган барчамиздан рози бўлсин!

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top