Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ академияси ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш маркази этиб қайта ташкил қилинди
Солиқ академияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази этиб қайта ташкил қилинди. Бу Ўзбекистон Республикаси президентининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази фаолиятини ташкил қилиш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитишнинг замонавий услубларини, жумладан, малака оширишнинг масофавий шаклларини жорий этиш, шунингдек, ҳудудий филиалларини тузишни назарда тутган ҳолда ҳукумат қарорини қабул қилади;
қайта ташкил этилаётган Солиқ академиясининг бакалавриат ва магистратура талабаларининг ўқишини тегишли йўналишлар бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтига кўчириш чораларини кўради.
Давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони 11 903 нафар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 257 нафар этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисига Ўзбекистон Республикаси президенти девони билан келишилган ҳолда қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартишлар киритиш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туман (шаҳар)лар давлат солиқ инспекциялари, шунингдек, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг тузилмасини тасдиқлаш;
давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари бошқарув ходимларининг чекланган сонини, жумладан, “Солиқ-сервис” ДУК ташкил этилиши муносабати билан бошқарув ходимларининг штат бирликлари қисқартирилишини ҳисобга олган ҳолда тасдиқлаш;
Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимлари мутахассисларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш.
Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар прогнозининг бажарилиши;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш устидан лозим даражада назорат ўрнатилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
давлат солиқ хизмати органларига юқори маънавий-ахлоқий сифатларга эга малакали ходимларни жалб этишга қаратилган, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва рағбатлантиришнинг мутлақо янги тизими яратилиши;
ходимларнинг хизматга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш, қонун бузилишининг барча кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳити яратилиши, жамоада соғлом муҳит шакллантирилиши;
давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг очиқлиги таъминланиши, солиқ тўловчилар билан тўғридан-тўғри алоқасиз мулоқот ўрнатилиши;
солиқ маъмуриятчилигининг замонавий услубларини жорий этиш соҳасида халқаро экспертлар, грантларни жалб этиш ишлари;
давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техника жиҳатдан таъминланиши учун;
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосарининг:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тушишининг таъминланиши;
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланиши, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услублари жорий этилиши, солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитлари таҳлил қилиниши, уларга барҳам бериш чоралари кўрилиши;
солиқ солиш базасини кенгайтириш бўйича, жумладан, макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали комплекс чора-тадбирлар кўрилиши;
назорат амалга оширилиши ва солиқ қарздорлиги ошишига йўл қўймаслиги, халқаро тажрибани чуқур ўрганиш орқали солиқ тизими модернизация қилиниши учун;
в) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосарларининг:
солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қўллаш методологияси такомиллаштирилиши;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари даражасини ошириш учун захираларни излаш ва аниқлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши;
солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажарганлиги учун тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш чоралари кўрилиши;
солиқ солиш қисмида иқтисодиётнинг хуфиёна секторини легаллаштиришга қаратилган тизимли назорат таъминланиши;
сифатсиз, қалбаки (ясама) ва ноқонуний олиб кирилган товарлар ишлаб чиқарилиши, шунингдек, реализация қилинишига қарши курашишнинг ҳолати ва самарадорлиги;
солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таҳлилнинг илғор автоматлаштирилган услублари, электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва онлайн назорат-касса машиналарининг автоматлаштирилган мониторинги бўйича дастурий маҳсулотлар жорий этилиши ҳамда самарали фаолият кўрсатиши;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари пухта, ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив кўриб чиқилиши, фуқаролар шахсан қабул қилиниши;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва солиқ коллежлари фаолияти самарали ташкил этилиши учун шахсий жавобгарлиги белгилаб қўйилди.
Мавзуга оид
11:12 / 13.08.2025
Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан катта миқдорда пул ечиб олган. Қўмита буни «техник носозлик» билан изоҳлади
18:53 / 13.04.2023
Банк картасидан бошқа картага пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилиши ҳақидаги хабар рад этилди
19:17 / 07.04.2023
Футболни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори имзоланди
21:15 / 23.02.2023