Жамият | 19:12 / 27.06.2018
8482
2 дақиқада ўқилади

Суд залида ёш йигитга имкон берилди

2018 йил 14 июнь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят Данғара туман суди Данғара туман Ёшлар иттифоқи биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Суд мажлиси судья Х.Сотволдиев раислигида олиб борилди. 1998 йилда туғилган фуқаро С.Раҳимовга нисбатан жамоатчилик билан ҳамкорликда жиноят иши кўриб чиқилди.

Судланувчи С.Раҳимов 2018 йилнинг 7 май куни соат 17:30ларда Данғара тумани Раҳматилло қишлоғи марказида жойлашган автошоҳбекат худудида фуқаро Б.Турғуналиевга нисбатан безорилик қилган. Судланувчи ўзининг безорилик ҳиссиётлари замирида ҳеч бир сабабсиз, унга “Сен нега менга ёмон қараяпсан”, деб жанжаллашиб, ушбу жанжал вақтида уни қўллари билан уриб, оёқлари билан тепиб, ёнида бўлган кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган совуқ қурол ҳисобланган “пинка” пичоқ билан Б.Турғуналиевни бел соҳасининг чап пастки қисмига, чап ёнбошига, чап сон соҳасига бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳатлари етказган. 

Раҳимов Сардорбек Алишержон ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари (Безорилик, баданга ўртача оғир шикаст етказиш, совуқ қурол ёки кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаган ҳолатда) билан ЖК 57-моддасини (Енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, энг кам ойлик иш ҳақидан йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушланган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Ҳукмдан норози тарафларга ҳукм эълон қилингандан сўнг 10 кун ичида аппеляция, 10 кундан кейин эса кассация тартибида протест ёки шикоят келтиришлари мумкинлиги кўрсатилиб ўтилди.

Мавзуга оид