Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада қалбаки хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди
Жиноий гуруҳ аъзолари Туркиянинг қалбаки фуқаролик паспорти ва ҳайдовчилик гувоҳномасини мижозга 4 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Фарғонада қалбаки хорижий давлат фуқаролиги паспортларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
ДХХ ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида Фарғона шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида Марғилон шаҳрида яшовчи 31 ёшли шахс Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 36, 29, 27 ва 23 ёшли 4 нафар таниши билан тил бириктириб, мижозга Туркиянинг қалбаки фуқаролик паспорти ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини 4 млн сўмга сотган вақтида ушланган.


Улардан жами 11 дона мобил телефон ва 2 дона ноутбук ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026
Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
09:50 / 12.06.2026