Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида ташқи аудит ва молиявий назорат олий органи фаолиятини ташкил этиш масалалари қайд этилган «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилина бошлади, деб ёзмоқда Norma.

Ҳисоб палатаси Президент девонининг мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади. У ўз фаолиятида бевосита давлат раҳбарига бўйсунади, унга, шунингдек Олий Мажлис палаталарига ҳисобот беради.

Ҳисоб палатасининг иши қуйидагиларга йўналтирилган:

• Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари шакллантирилишини ва уларнинг мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устувор вазифаларига мувофиқлигини тизимли таҳлил қилиш;
• Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган давлат дастурлари молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигини аудитдан ўтказиш;
• бюджет тизимидаги бюджетларга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тўлиқ келиб тушишини ўрганиш ва назорат қилиш;
• замонавий ахборот технологияларини кенг қўллаш орқали бюджет тизимидаги бюджетларга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган бошқа жамғармаларга тушадиган даромадларни кўпайтириш ниятида захираларни аниқлаш ва сафарбар этиш;
• бюджет тизимидаги бюджетлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган бошқа жамғармалардан амалга оширилаётган харажатлар самарадорлиги ва қонунийлигини аудитдан ўтказиш, уларни барча даражаларда қисқартириш учун захираларни аниқлаш;
• бюджет тизимидаги бюджетлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган бошқа жамғармалар маблағлари ҳамда давлат қарзлари ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ва асослилигини баҳолаш;
• солиқ ва бюджет қонунчилигини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш, тизимли қонунбузарликлар сабабларини, шунингдек ўзини оқлаган халқаро тажрибани умумлаштириш ва ўрганиш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий этиш;
• республика бюджети билан Қорақалпоғистон бюджети, вилоятлар ва Тошкентдаги маҳаллий бюджетлар ўртасидаги нисбат мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромад ваколатлари ва харажат мажбуриятлари тўғри чекланганлигини баҳолаш, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
• Ўзбекистонни ривожлантириш давлат дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштиришга ажратиладиган маблағлар ўз вақтида ажратилиши ва самарали ўзлаштирилиши, Президент ҳужжатлари ва топшириқлари ижро этилиши устидан назоратни ташкил этиш ва ўтказиш;