Жаҳон | 10:02 / 28.06.2018
17181
2 дақиқада ўқилади

Рамзон Қодиров коррупцияга қарши курашишнинг ўз усулини маълум қилди

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Павел Кассин

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров коррупция жинояти билан ушланган амалдорни жазолашнинг энг яхши усули унинг бор-будини мусодара қилиш ҳисобланишини айтди. 

Қодировнинг фикрича, губернаторлар, туман раҳбарлари, амалдорларнинг ҳибсга олиниши суд билан тугайди, бироқ бу амалдорлар жазони ўтагач, озодликка чиқиб яна бой одам бўлиб қолаверади.

“Шу сабабли бизда ўзгача стратегия амал қилади: агар одам хатога йўл қўйганини кўрсак, ундан пулини тортиб олиб, ижтимоий объект, йўл қурамиз ёки одамларга ёрдам берамиз. Фикримча, агар одам ўғирлаган бўлса, ундан барча нарсасини олиб қўйиш лозим”, деб айтган Қодиров “Известия” нашрига берган интервьюсида.

Қодировнинг фикрича, агар “раҳбар истаса, бирор одам бир тийин ўғирламайди. Ғараз ниятли одамлар қаердадир ниманидир ўйлаб топиши мумкин, бироқ раҳбар куну-тун ишласа буни амалга ошира олмайди”. 

Қодиров бу чораларнинг самараси ҳақидаги саволга эса “Бу жуда яхши таъсир қилади”, деб жавоб қилган.

Мавзуга оид