Саакашвили сиртдан 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

Тбилиси шаҳар суди Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини собиқ депутат Валерий Гелашвилини ургани учун 6 йилга озодликдан маҳрум этди.
Бу Саакашвилига Грузияда сиртдан чиқарилган биринчи ҳукм эмас. Январда Саакашвили 2006 йилда “Грузия бирлашган банки” ходимининг ўлдирилиши иши бўйича 3 йиллик қамоқ жазосига тортилганди.
Грузия бош прокуратураси 2014 йилда Саакашвилига бир неча жиноий иш бўйича айбловлар қўйган. Бу жиноий ишлар орасида давлат маблағларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юбориш, 2007 йил 7 ноябрдаги намойишни тарқатишда хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш, депутат Гелашвилини дўппослаш ҳамда қотилликда иштирок этиш каби ишлар бўлган.
Мавзуга оид

14:20 / 20.06.2025
Тбилиси-Тошкент йўналишидаги самолёт учиш аэропортига фавқулодда қайтиб қўнди

16:13 / 17.03.2025
Саакашвили яна 4,5 йиллик қамоқ жазосини олди

12:30 / 12.03.2025
Саакашвилига 9 йил қамоқ жазоси берилди

00:40 / 03.02.2025