Ўзбекистон | 10:26 / 29.06.2018
7450
2 дақиқада ўқилади

5 ойда Ўзбекистонга 2,2 миллион хорижий фуқаро ташриф буюрди 

Фото: KUN.UZ

29 июн куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси иккинчи иш куни бошлади. Унда сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг вазирлик зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитишди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон ва АҚШга, Туркия ва Туркманистон президентларининг эса Тошкентга ташрифи, учрашувларнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг, вазирлик олдига қўйилган масалалар бирма-бир эътироф этилди.

«Жорий йил январь ойида, президент иштирокида ўтказилган видеоселектрода 35та хорижий давлат билан ҳамкорлик бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилганди. Айни пайтда, хориждаги машҳур шахслар, санъат ва спорт намоёндаларидан таклиф этилган вакиллар Ўзбекистон туристик бренди элчиси сифатида хориждаги Ўзбекистоннинг туристик имижини яратишда ёрдам бермоқда», дейди вазир.

Абдулазиз Комиловнинг таъкидлашича, айрим давлат фуқароларига тақдим этилган визасиз ҳамда соддалаштирилган виза режими натижасида беш ой ичида Ўзбекистонга 2,2 миллион хорижий фуқаролар ташриф буюрди. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига кўра, 93 фоизга кўп ҳисобланади.

Мавзуга оид