Жамият | 14:35 / 29.06.2018
4035
2 дақиқада ўқилади

Зангиота туманининг инновацион салоҳиятини ошириш мавзуида семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг 2018 йил 19 майдаги топшириқ хатида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини ташкил этиш мақсадида Зангиота тумани ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик бошқарув аппарати мутахассислари, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят ташкилот ва бошқармалар бошлиқлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлари ва бошқалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.    

Семинарда туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, инновацион салоҳиятни, инвестиция дастурини шакллантириш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, аҳоли тураржойлари массивларини ҳудудий жойлаштириш, саноат салоҳиятини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги масалалари, аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ёшлар ва уюшмаган ёшлар, оилалар билан ишлаш, хотин-қизлар масалалари, солиқ, банк, хусусийлаштирилган корхоналар фаолияти, МТМ ва НМТМлар фаолиятини ривожлантириш, фахрийлар, маҳалла, тадбиркорлик, туризм, ёшлар тарбияси, ҳуқуқ-тартибот каби қатор соҳаларда олиб борилаётган ишлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари атрофлича муҳокама этилди.

Семинарда мавзунинг мазмун-моҳиятига оид долзарб муаммолар ва уларнинг ечимига қаратилган вазифалар белгиланди, туманни ривожлантиришга оид масалалар бўйича очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди, аниқланган муаммоларнинг ечими бўйича интерактив усулда амалий машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, ўрганилаётган соҳани ривожлантиришнинг “йўл харитаси”, унинг ижро механизмлари ва мониторинги шакллантирилди, мавзулар бўйича ҳоким ўринбосарларининг иш режаси тайёрланди.        

Аниқ факт ва рақамлар, мулоҳазалар, кўргазмалар асосида таҳлилий тарзда ўтган семинарлар қизғин баҳс-мунозаралар, мулоҳаза ва таклифларга бой бўлди. 

Ўз мухбиримиз.
Бахтиёр Хидоятов олган суратлар.

Мавзуга оид