Ўзбекистон | 18:00 / 30.06.2018
19468
2 дақиқада ўқилади

Прокуратура ҳузурида янги ташкил этилган инспекция ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида янги ташкил этилган Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органи ходимининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳамда унинг талабларини бажармаслик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлисида иштирок этган Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, далолатномаларни ва бошқа зарур ҳужжатларни, материалларни ва маълумотларни тақдим этишни, текширишлар, тафтишлар ўтказишни, мутахассислар ажратишни рад этишда, инспекция органига келишдан, қонунни бузганлик тўғрисида тушунтириш беришдан бўйин товлашда ифодаланган тарзда инспекция органи ходимининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолати юзага келса, шахс қонуний жавобгарликка тортилиши мумкин.

Шунингдек, инспекция органи ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, унинг фикрлари билдирилган ҳужжатларни кўриб чиқмаслик ёхуд уларни тўлиқ ҳажмда бажармаслик, шунингдек инспекция органи ходимининг ғайриқонуний қарор қабул қилишига эришиш мақсадида унга, қандай шаклда бўлмасин, таъсир ўтказганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланиши назарда тутилмоқда.

Мавзуга оид