Жаҳон | 00:01 / 30.06.2018
6993
2 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШни Жаҳон савдо ташкилотидан олиб чиқмоқчи – ОАВ 

Фото: EPA/UPG

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз маъмуриятининг юқори лавозимдаги амалдорларига АҚШни Жаҳон савдо ташкилотидан олиб чиқмоқчилигини бир неча бор айтган. Бу ҳақда Axios нашри хабар бермоқда. 

“У (Трамп) ЖСТдан чиқиб кетиш билан 100 марталаб дағдаға қилган”, деб айтган Трамп билан бу масалани муҳокама қилган манба.

Унинг айтишича, Трампнинг фикрича, ЖСТ АҚШга зиён етказиш учун бошқа давлатлар томонидан ташкил этилган. “Мен нима учун биз бу ташкилотда эканлигимизни билмайман”, деб айтган Трамп.

Трампнинг иқтисодиёт бўйича маслаҳатчилари уни ЖСТга аъзо бўлиш АҚШ учун фойдали эканлигига ишонтиришмоқчи бўлишган. Мисол учун, АҚШ 1995 йилдан бери ЖСТга берилган даъво аризаларидан 85,7 фоизида ютиб чиққан. Хитойда эса бу кўрсаткич 66,7 фоизни ташкил қилади. Бироқ Трамп бу далилларга қулоқ солишни истамаяпти, деб хабар қилган манба.

Нашрнинг таъкидлашича, АҚШнинг ЖСТдан чиқиши конгресс томонидан маъқулланиши лозим.

Мавзуга оид