Роналду ва Месси ЖЧ-2018ни бир кунда тарк этди: Бу жуда яхши экани ҳақида 4 сабаб
Йигитлар – «маладес», лекин буёғига уларсиз
Лео ва Криш ўз карьераларидаги бош орзу билан бир кунда хайрлашишди. Қуйида сайёрамизнинг «энг крутой» бу футболчиларисиз ЖЧ-2018нинг ёрқинлиги пасаяди деб ўйловчи фанатлар учун юпанч келтирамиз.
Янги қаҳрамонлар
Яқин 15 кун ичида буюк дуэтдан кимдир навбатдаги «Олтин тўп» учун шоҳсупага кўтарилаётганида норози оҳангда «уҳ» тортувчилар учун ҳақиқий жаннат бўлади.
Бошқа даҳоларнинг замони келди, уларнинг қисқача рўйхати аллақачон тайёр:
1. Килиан Мбаппе. У «Сапсан» яратувчиларидан патентни ўғирлаб олиб, Россия газонларида турботезлигини намойиш этиб қўйди. Унинг Аргентинага қарши ўйиндаги перфоманси — даҳшатнинг ўзгинаси: нимчоракфиналдаги шоудан сўнг ушбу тинейжердан худди у бир пайтлар Буффонни илма-тешик қилганидек ҳайратга тушишмоқда. Эҳтимол, айнан Мбаппе ҳозир КриРо ва Лео меросхўри бўлиш учун асосий фаворит бўлиб тургандир.
2. Ҳарри Кейн. У тўсатдан улғайиб, Англия терма жамоасининг йирик турнирдаги ҳаққоний етакчисига айланди. Ўз-ўзидан тушунарлики, Панама дарвозасига ҳэт-трик ва Тунисга дубль — у қадар юксак кўрсаткичлар эмас, лекин бу ҳужумчини мазкур Жаҳон чемпионатининг энг яхши страйкери бўлиши учун чоғлантириши керак. Энди у плей-оффда ўзини намойиш этади, мана кўрасиз!BBC
3. Эдинсон Кавани. Унинг учун фақат хурсанд бўлиш лозим бўлган виртуоз матадор. У бутун умр энг муҳим учрашувларни барбод қилиб келган, бу ерда эса Португалия ҳимоясини нимта-нимта қилиб ташлади. Энди у шошилинч равишда ўзини тиклаб, ярим финалда яна ўзини кўрсатиши керак.
Аслида «крутой» ўйинчилар тиқилиб ётибди — Неймардан Годингача санаб уларнинг адоғига етиш мумкин. Шуниси қувонарлики, 2014 йилги ҳодиса — Месси медиада хўб машҳурлиги ва аввалги ютуқлари учун ЖЧнинг энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритгани каби ҳодиса энди такрорланмайди.
Ҳозир Европа клубларидаги барча таргетмэнлар тушуниб туришибди: бизда ушбу жаҳон чемпионатини портлатиш учунгина эмас, Криш ва Лео билан «Олтин тўп» борасида баслашиш учун ҳам бор-йўғи икки ҳафта бор. Боз устига, бу фурсат рўйхатга манекен сифатида фақат номига қўшилиш учун эмас, ҳаққоний рақобат юзага келтириш учун.
Азим рақиблар
Аргентина французларга қарши жонбозлик кўрсатиб, оташин, ёрқин ва букилмас ўйин намойиш этишди, бироқ тактик хатоларни ҳам сақлаб қолган эдики, бу «учранглилар» учун чоракфинал йўлланмасини қўлга киритишда қўл келди. Дешамга қарсак чалиб қўйиш керак: бирқадар зерикарли гуруҳ босқичидан сўнг унинг жамоаси кутилмаганда қатъийликни ошириб, аргентиналикларни қаттол қарши ҳужумлар билан чарчатди. Европаликларнинг ўйинидан футболни ўлдирувчи рационаллик йўқ бўлди — французлар мунтазам равишда вазиятни кескинлаштириб, қочиб кетиб, узоқ масофадан зарбалар бериб, Россияда ўтаётган ЖЧнинг Топ-8 лигига муносиб равишда йўл олишди.
Уругвай билан боғлиқ вазият янада ҳайратланарли. Қўлтиқтаёқдаги коуч-Сплинтер, пломбаланган марказий ҳимоя, жуда тўйинтирилган майдон маркази, реактив қанотлар ва ҳужумидаги идеал тандем — бу айни пайтда жаҳон чемпионатдаги энг мукаммал терма жамоадир. У ўйинни рақибга мослаши, бўғиши, ҳайратлантириши мумкин — бундай маҳоратлар тўплами бошқа ҳеч кимда йўқ.
Португалияга қарши ўтган ўйиннинг энг характерли лаҳзаси — ўйин якунланаётганида Суарес қанотдан қочиб кетиб, бурчакдаги байроқ олдида найрангларини ишга солиб вақт ўлдириш ўрнига, жарима майдончасига яна бир гол уриш учун тўпни оширгани бўлди. Бу жуда ҳалол, муносиб ва ажойиб — португалияликларнинг ўзи ҳам ҳақиқий эркакларга бой беришганини жуда яхши тушуниб туришибди.
Криш шартнома билан боғлиқ масалани ечади
Жаҳон чемпионати бутун трансфер янгиликларини босиб кетувчи уникал ҳодисадир. Лекин, тайёр бўлиб туринг: финал ўтиб олсин, клубдан клубга потенциал ўтишлар ҳақидаги миш-мишлар кичик Поттерга Ҳогвартсдан келган хатлар сингари ҳар томондан ёпирилиб келади.
Хуллас: яқин 15 кун ичида Роналду нафақат ҳордиқ чиқариши, шунингдек ўз келажагини Перес ва Лопетеги билан муҳокама қилиб ҳам олиши ҳақида умид бор. Бунчалик вақт ёз фаслининг иккинчи ярми Криш Мадриддан қаёққа кетади ёки умуман, у ўзи кетадими-йўқми, каби сюжетларсиз ўтказилиши учун етарли фурсатдир.
Бундан яхшиси бўлмайди
Лео ва Роналдунинг шахсий ва жамоавий титуллари шу қадар кўпки, Жаҳон кубоги иккисидан бирини автоматик равишда тарихдаги энг буюк ўйинчига айлантирар эди. Бундай вазият «Ким крутойроқ?» қабилидаги ўн минглаб мубоҳасаларга ёғлиққина нуқта қўярди, чунки жаҳон футболининг бош жоми ҳар қандай саволни ўртадан кўтаради. Масалан, ўша Марадона ўзининг (Месси фонидаги) чалажон статистикасига қарамасдан, ЖЧ-1986 олтини туфайли ҳанузгача Лео даражасида котировка қилади. Кришники умуман даҳшатли — агар у Россияда ғалаба қозонганида Зиданнинг финтини такрорлаб, энг чўққига чиққан чоғида, шу ёзнинг ўзидаёқ бутсасини михга илиб қўйиши мумкин эди.
Бироқ улардан ҳеч бири ғалаба қозона олмади. Икки ўзга сайёралик Ер куррасининг энг нуфузли титулини қўлга кирита олмаганида ҳам қандайдир рамз бор.
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024
Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
19:43 / 02.09.2024