Фан-техника | 19:59 / 01.07.2018
22792
1 дақиқада ўқилади

Тўққиз камерали смартфон ишлаб чиқарилди

Light компанияси тўққиз камерали смартфонни ишлаб чиқарди. Қурилманинг расмий тақдимоти йилнинг иккинчи ярмида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Washington Post шу ҳақида хабар берди.

Манбада таъкидланишича, янги смартфоннинг бир неча прототипи ишлаб чиқилган: беш ва тўққиз камерали. Мутахассисларнинг ғоясига кўра, қурилмада олинган суратларнинг ўлчами 64 мегапикселни ташкил қилади.

Фото: Courtesy Of Light

Бўлғуси девайснинг нархига доир маълумотлар ҳозирча йўқ. 

Light бундай ноодатий техник қурилмаларни биринчи марта ишлаб чиқариши эмас. Бундан аввал ишлаб чиқарувчилар 16 объективли камерани намойиш қилишган эди. Қурилма 52 мегапикселгача суратларни олишга қодир. Ҳар бир камера бир вақтнинг ўзида суратга олиб, кейин 16 таси автоматик равишда бир фотога бирлаштирилади. 

Мавзуга оид