Спорт | 10:00 / 02.07.2018
22668
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ—2018. Бугун яна икки фаворитнинг тақдири ҳал бўлади

Бугун, 2 июль куни жаҳон чемпионати нимчорак финал ўйинлари доирасида яна икки учрашув ўтказилади.

Куннинг илк ўйини «E» гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритган Бразилия ва «F» гуруҳида Германияни ортда қолдирган Мексика терма жамоалари ўртасида кечади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. Ўйинни бошқариш италиялик Жанлука Рокки бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган.

БРАЗИЛИЯ – МЕКСИКА
2 июль. Самара. «Самара Арена» стадиони. 19.00 (Матч ТВ).
Ҳакамлар: РОККИ. Тонолини, Ди Либераторе (барчаси – Италия).

Иккинчи ўйин эса «G» гуруҳида Англияни ҳам мағлуб этиб, 100 фоизлик натижа билан нимчорак финалга чиққан Бельгия ҳамда «H» гуруҳидан иккинчи ўрин билан плей-оффга чиққан Япония терма жамоаси ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади. Ўйинни сенегаллик Маланг Диэдиоу бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради.

БЕЛЬГИЯ – ЯПОНИЯ
2 июль. Ростов-на-Дону. «Ростов Арена» стадиони. 23.00 (Первый канал).
Ҳакамлар: ДЬЕДЬЮ. Камара, Самба (барчаси – Сенегал).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид