Андижон ИИБ: бошпанасиз қолганлар соғлом ҳаётга қайтарилмоқда
Жорий йилнинг 3 июль куни Андижон вилоят ИИБ ташаббуси билан Андижон шаҳрида ички ишлар органлари, шаҳар ҳокимлиги, прокуратура, солиқ, маъмурий ишлар бўйича суд, соғлиқни сақлаш ва бошқа мутасадди ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда секторлар кесимида ишчи гуруҳлар тузилди. Андижон шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, хусусан, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни аниқлаш, реабилитация қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш, уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш бўйича қатор профилактик ишлар амалга оширилди.

Жумладан, шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбирлар натижасида 152 нафар ижтимоий ва моддий ёрдамга муҳтож, тиламчилик билан шуғулланаётган шахс, шунингдек, 16 нафар муайян яшаш жойига эга бўлмаган фуқаро аниқланди. Уларни соғлом турмуш тарзига кайтариш мақсадида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар рўйхатлари тузилиб, ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш ходимлари, бандлик маркази ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тегишли чора тадбирлар белгиланди.



Уларнинг натижасида бу тоифадаги шахсларнинг 107 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди, 16 нафар фуқаро эса реабилитация марказига жойлаштирилди.



Ҳозирда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни соғлом турмуш тарзига қайтаришга доир ишларни жадаллаштириш мақсадида меҳнатга лаёқатли шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Янгиариқда ушланган судя иши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Ўзбекистон | 19:53
-
Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Жамият | 19:49
-
Тошкентнинг Оҳангарон шоҳкўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади
Жамият | 19:43
-
Норвегия илк бор ядро хавфсизлиги бўйича стратегиясини тақдим этди
Жаҳон | 19:41
Мавзуга оид

18:40 / 24.07.2019
Андижонда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича қўмондонлик-штаб ўқув машғулоти ўтказилди

11:16 / 23.07.2019
Андижон ИИБда 3-сектор фаоллари тақдирланди

18:47 / 16.07.2019
Андижон ИИБ томонидан «Намунали ҳудуд» тажрибаси амалга оширилмоқда

18:23 / 05.06.2019