Жамият | 11:16 / 23.07.2019
6884
1 дақиқада ўқилади

Андижон ИИБда 3-сектор фаоллари тақдирланди

Фото: Андижон вилоят ИИБ Матбуот хизмати

Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятининг олти ойлик ишлари сарҳисоб қилинди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Андижон вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳисобот йиғилишида вилоят 3 сектори раҳбари ишчи гуруҳи аъзоларининг ҳисоботлари тингланди, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ўтказилган сайёр қабулда кўтарилган масалалар ижроси танқидий муҳокама қилинди.

Фото: Андижон вилоят ИИБ Матбуот хизмати

Сектор ҳудудида ташкил этилган сайёр қабулларда 2 минг 539 нафар фуқаро қатнашди. 843 нафар фуқаро муаммоли масалалари бўйича қабул қилиниб, 745 та масала жойида бартараф этилган.

Шу ўринда, ўтган давр давомида  йўл қўйилган камчиликлар  юзасидан кўрсатма ва тушунтиришлар берилди.

Фото: Андижон вилоят ИИБ Матбуот хизмати

Чорак якунларига кўра, сектор фаолларидан 21 нафар киши вилоят ИИБ томонидан рағбатлантирилди.

Мавзуга оид