Жаҳон | 20:00 / 03.07.2018
4890
1 дақиқада ўқилади

Британияда тиббий ходим 8 чақалоқ қотиллигида гумонланмоқда

Фото: BBC

Британиялик соғлиқни сақлаш соҳаси ходими 8 чақалоқни ўлдиришда ва яна 6 нафарини ўлдиришга ҳаракат қилишда гумонланиб қўлга олинган. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатган.

Манба маълумотига кўра, Честердаги шифохонада 2015 йил мартидан 2016 йилнинг июлига қадар муддатда 17 чақалоқнинг ўлими рўй бергани бўйича текширув жараёнида ходимлардан бири қўлга олинган.

«Бу жуда оғир ва қонли текширув бўлди, биз бу вазиятни ойдинлаштириш учун барча имкониятларни ишга солишимиз керак», - деган ҳуқуқ-тартибот органларидаги манба.

Шифохона детективлар билан алоқада бўлиб турибди ва ҳамкорли қилмоқда. Болалар бўлими фаолиятини давом эттирмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид