Жаҳон | 23:42 / 03.07.2018
4811
1 дақиқада ўқилади

Кун рақами: App Store фойдаланувчилари 130 миллиард доллардан ортиқ пул сарфлашди

Фото: App Annie

App Annie компанияси App Store'нинг яқинлашиб келаётган 10 йиллик юбилейига бағишлаб иловалар онлайн-дўкони ютуқлари ҳақида батафсил ҳисоботни тузиб чиқди. Илк 10 йилда App Store фойдаланувчилари томонидан 170 миллион марта юкловлар амалга оширилган. 

2010 йилнинг июлидан 2017 йилнинг декабрига қадар фойдаланувчилар 130 миллиард доллардан ортиқ пул сарфлашган. 2018 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, App Store'да 2 миллиондан зиёд иловани юклаш мумкин бўлди. 1 миллион доллар кўрсаткичидан ҳатлаб ўтган иловалар сони эса 10 мингга яқинни ташкил қилди. 

Энг кўп юкланган иловалар рўйхатидан Facebook ҳамда  Facebook Messenger, YouTube, Instagram ва WhatsApp ўрин олди. Фойдаланувчилар харажатлари бўйича Netflix, Spotify ва Pandora Radio етакчилик қилмоқда.

Мавзуга оид