Шаҳрихонлик уч мурғак фарзанд отаси Муроджон кўмагингизга муҳтож
Мурожаат изидан Шаҳрихон туман Тоштепа қишлоғидаги Полосон кўчасига бордик. Ҳали қурилиши тугалланмаган уйда оғир аҳволдаги бемор ётарди.
Бемор хонадонига биз билан бирга борган туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Аминжонов Шуҳратбек билан ундан ҳол сўраймиз. Оғир энтикиб нафас олаётган Муроджон Урайимовни биз билан гаплашишга ҳам мажоли йўқ. Саволларимизга унинг кўзида ёш билан турган аёли Нигорахон жавоб берарди.
“Эрим икки йилдан бери оғир буйрак етишмовчилиги билан оғриб, аҳволи кун-кунга оғирлашиб боряпти. Туман, вилоят ва пойтахтдаги жуда кўп касалхоналарда даволандик. Лекин фойдаси бўлмаяпти. Кунимиз дори-дармон топиш билан ўтади”, – дейди аёл.
Муроджоннинг ташхиси билан танишамиз:
Диагноз: Сурункали пиелонефрит қўзғалиш даври, нефроген гипертония. Сурункали буйрак етишмовчилиги V-1 босқич.
Асорати: СВЕ IV босқич. Иккиламчи камқонлик даражаси. Юрак-нафас етишмовчилиги. Ҳолсизланиш, сийишнинг қийинлиги.
Бир сўз билан айтганда бемор буйрак трансплантациясига муҳтож. Унинг ҳаётини мана шу мураккаб жарроҳлик амалиётигина сақлаб қолиши мумкин. Отаси, оппоқ соқолини кўз ёшлари юваётган Аҳмаджон ота буйрагини бермоқчи.
Операция учун эса маблағ зарур.
“Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ойлигим 800 минг сўм. Амал-тақал қилиб, маошимни тирикчилик ва дориларга сарфлаяпмиз. Яхши инсонлардан кўмак сўрашга мажбурмиз”, – дейди аёли Нигорахон.
Оилада уч фарзанд вояга етмоқда – Одинахон, Мадинахон ва Муҳаммадрозиқ. Қизалоқларнинг кўзига қараб фақат мунгни туясиз.
Айни пайтда буйракни кўчириб ўтказиш амалиёти Тошкентдаги тиббиёт муассасида ва Ҳиндистонда амалга оширилиши мумкин. Оилада жарроҳлик операцияси учун пойтахтдаги Воҳидов номли клиникага бориш ва дори-дармонга ҳам маблағ мавжуд эмас.
Ҳурматли сайтимиз ўқувчилари. Сизларнинг ёрдамингиз билан қанчадан-қанча беморларни даво топишига сабаб бўлдик. Уч фарзанд камолини кўриш орзусида яшаётган бемор Муроджон Урайимовнинг жарроҳлик операцияси ҳам насиб қилса муваффақиятли ўтишидан умидвормиз.
Айни пайтда Муроджон кўзидаги сўнгги умид учқунлари билан сизу-биздан кўмак кутяпти.
Хайрия учун:
Агробанк АТБ
Click/PayMe: 8600 0424 1503 2779 (Urayimov Murodjon)
Агробанк АТБ, Шаҳрихон филиали
Шахсий ҳисоб рақами: 2020 6000 0000 0003 7000
ИНН: 200 250 466
Тел: +998 91 609 35 66 (отаси Урайимов Аҳмаджон)
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024