Иқтисодиёт | 11:01 / 04.07.2018
16102
2 дақиқада ўқилади

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири муҳокама этилмоқда

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталига «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

«Ўзбекистон Республикаси банк тизими Марказий банк ва банклардан ташкил топади», - дейилади қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси 3-моддасида.

Лойиҳада давлат ва бошқарув органларининг банкларнинг бевосита фаолиятига аралашуви биринчи марта қонун даражасида тақиқланмоқда. Шунингдек, банкларнинг бошқа банклар устав капиталида иштирок этишига йўл қўйилиши таклиф этилмоқда.

Таклиф этилаётган қонун нормалари ишга тушса, бундан буён банк холдинглари ташкил этилишига йўл қўйилади, банкларга маблағларни мустақил инкассация қилишга рухсат берилиши ва банкларнинг устав капиталининг 25 фоизидан ортиқ қисмига эгалик қилиш бўйича амалдаги чекловлар бекор қилиниши мумкин.

30 июль кунига қадар Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамасида кенг жамоатчиликка тақдим этилган қонун лойиҳаси 6 боб, 57 моддадан иборат. 

Амалдаги қонун 1996 йил 25 апрелда қабул қилинганди. Шундай қилиб, янги таҳрирдаги қонун амалдагидан 13та моддага кўп бўлиши мумкин.

Мавзуга оид