Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон шимолида кучли ёмғир оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди
Покистоннинг шимолий туманларида юз берган кучли ёмғир натижасида камида 14 киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда мамлакат табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий бошқармаси.
Маълумотларга кўра, табиий офатдан энг кўп Панжоб вилояти жабр кўрган бўлиб, бу ерда қурбонлар сони 12 кишига етган, 17 киши жароҳатланган. Бундан ташқари, Ҳайбар-Пахтунхва вилоятида икки киши ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, уйларнинг томи ҳамда дарахт ва симёғочларнинг қулаши одамларнинг қурбон бўлишига олиб келган. Панжобнинг аксарият туманлари сув остида қолган.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
09:40 / 15.06.2026
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026