Пулемёт ушлаб олган Трамп америкаликларни қўрқитиб юборди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг тўнғич ўғли Кичик Дональд Трамп АҚШ мустақиллиги куни муносабати билан америкаликларни отасининг антиқа сурати билан табриклади. Сурат Кичик Трампнинг Instagram’даги саҳифасида жойлаштирилган.
Суратда АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ мустақиллиги учун уруш замонидаги ҳарбий кийимда тасвирланган. У бир қўлида миниган (пулемёт) ушлаб турибди, иккинчи қўлида эса АҚШ рамзи бўлган қуш – оқбош сувбургут ўтирибди. Орқа фонда эса АҚШ байроғи ҳилпираб турибди.
“Бу ажойиб”, деб изоҳ қолдирган суратга Кичик Трамп. Бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари у бу сурат билан нима демоқчи бўлганини англашмаган. “Сен мени мазах қиляпсанми? Трамп икки марта урушга боришдан бўйин товлаган, сен эса унга ҳарбий кийим кийдириб қўйибсан? Фахрийларга қанчалик ҳурматсизлик”, деб ёзган фойдаланувчилардан бири. Бошқалар ҳам уни қўллаб-қувватлаб, президентни “сохта ватанпарвар” деб аташган.
Бошқа фойдаланувчилар эса бу суратдан ўзларини ёмон ҳис қилишган. “Даҳшатли ва ваҳима солувчи сурат”, деб ёзганлар баъзи фойдаланувчилар.
Мавзуга оид
22:07
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15