Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда сув тошқинлари туфайли ҳалок бўлганлар сони ортмоқда
Японияда кучли ёмғирлар ортидан юзага келган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 48 нафарни ташкил қилмоқда.
Kyodo агентлиги хабарига кўра, мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида табиий офат таҳдиди ортиши муносабати билан 4,72 миллион киши эвакуация учун кўрсатма олган.
Қайд этилишича, яна 50дан ортиқ киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Қидирув ва қутқарув ишларига Япония махсус хизматлари сафарбар этилган. Вазият оғир ҳудудларда жами 48 мингдан ортиқ киши иш олиб бормоқда.
Дарёларнинг ўзанидан чиқиши оқибатида мамлакат коммуникацион тизимларида узилишлар кузатилмоқда. Хусусан, Кюшу ороли шимолида кўчкилар сабаб темирйўллар лой остида қолган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
10:45 / 12.06.2026
Ўзгидромет аҳолини сел ва сув тошқинларидан огоҳлантирди
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026